Бугун 22 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Хон Юнусдаги даҳшат: вайроналар остидан чақалоқ қутқарилди, ота-онаси ҳалок бўлди

Хон Юнусдаги даҳшат: вайроналар остидан чақалоқ қутқарилди, ота-онаси ҳалок бўлди

Хон Юнус яқинидаги ҳалокатли ҳужумдан сўнг вайроналар остидан чақалоқ қиз қутқарилди.

Al Jazeera Arabic телеканали хабар беришича, фуқаро мудофааси ходимлари Исроил ҳаво ҳужумидан кейин Ғазо жанубидаги Хон Юнус шарқида жойлашган Абасан ал-Кабира қишлоғида оила уйи вайроналари остидан чақалоқ қизни қутқариб олишган.

Фаластин ахборот маркази маълумотига кўра, ҳужум натижасида ҳалок бўлган 16 киши орасида Элла Усама Абу Даққа исмли чақалоқнинг ота-онаси ҳам бор.

Al Jazeera араб бўлими Фаластин оммавий ахборот воситаларига асосланиб, Исроил танклари Хирбет Хузоа ва Абасан ал-Кабира қишлоқларини ҳам ўққа тутаётганини хабар қилмоқда.

Ҳозирча бу икки воқеа ўртасида боғлиқлик бор-йўқлиги номаълум.

Киритилди: 21:37 20.03.2025. Ўқилди: 752 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!