Исроил Сурияга бостириб кириши туфайли мағлуб бўлади, «Исломий қаршилик» кучлари курашни давом эттиради. Бу ҳақда Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий эронлик аёллар билан учрашувда айтиб ўтди.
«Суриядаги воқеалардан фойдаланиб, АҚШ, сионистик режим ва уларнинг баъзи иттифоқчилари жиноят қилишда давом этмоқда ва [Дамашқдаги ҳокимият алмашинувини] қаршилик тугаши сифатида кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Бу энг қўпол хато. Ғазо сектори ва Ливан курашни давом эттирмоқда. Исроил »Ҳизбуллоҳ« кучларини ўраб олиш ва йўқ қилиш учун Сурия тупроғига бостириб кирди. Аммо айнан Исроил йўқ қилинади,» - деди Хоманаий.