Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Азизбек Каримов 3 йил давомида "Malik Muslim Mega Stroy" МЧЖда ҳайдовчи бўлиб ишлаб келаётган эди.
У 2024 йилнинг 10 май куни Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида хизмат сафарида бўлган вақтида автоҳалокатга учраб, 42 ёшида ҳаётдан кўз юмди...
Бухоро вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси кўмагида унинг оила-аъзоларига 75 млн сўм ундириб берилди.