Бугун 16 март, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Хитой, Россия ва Эрон Теҳронга қўйилган санкцияларни бекор қилишга чақирди

Хитой, Россия ва Эрон Теҳронга қўйилган санкцияларни бекор қилишга чақирди

Уч давлат Эроннинг ядро дастури бўйича "чуқур муҳокамалар" ўтказиб, АҚШ ва бошқа мамлакатларни унга қарши қўлланилган "ноқонуний бир томонлама санкциялар"ни бекор қилишга чақирди. Музокараларда ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари иштирок этган.

Пекин, Москва ва Теҳрон сиёсий ва дипломатик мулоқот ҳамда музокаралар вазиятни ҳал этишнинг "энг самарали ва ягона реал йўли" эканини таъкидлади.

"Хитой ва Россия Теҳрон Эроннинг ядро дастури фақат тинч мақсадларга қаратилгани ва ядро қуроли яратишни кўзламаганини тасдиқлаганини олқишлади, дейилади баёнотда.

Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп Эроннинг ядро дастурини қисқартириш юзасидан музокараларни қайта бошлаш таклифини берган эди. Бироқ Эроннинг олий раҳбари оятуллоҳ Али Хоманаий "тажовузкор ҳукуматлар" билан музокара ўтказишдан бош тортишини ва ядровий дастур масаласи "қачонлардир бошқа бир жойда" муҳокама қилиниши мумкинлигини билдирган эди.

Киритилди: 13:36 15.03.2025. Ўқилди: 795 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!