Исроилнинг Эронга берган зарбасидан сўнг Хитойдан 3 та юк ташувчи самолёт учиб чиққанини Британиянинг The Telegraph нашри ёзмоқда.
Ҳар бир самолёт Хитойнинг шимоли орқали ғарбга қараб ҳаракатланиб, 🇰🇿Қозоғистон, 🇺🇿Ўзбекистон ва 🇹🇲Туркманистон ҳаво ҳудудларидан ўтган ва Эрон чегарасига яқинлашгач, радар экранларидан йўқолган.
Парвоз режасида якунги манзил сифатида Люксембург кўрсатилган бўлса-да, самолётлар Европа Иттифоқи ҳудудига етиб бормаган кўринади.
Нашрнинг ёзишича, бу парвозлар хавотир уйғотган: уруш давом этаётган бир пайтда Хитой Эрон томон айнан нимани юборган бўлиши мумкин?
Авиация мутахассисларига кўра, ишлатилган Boeing 747 русумидаги самолётлар одатда ҳарбий техника ва қурол-аслаҳа ташиш, шунингдек, ҳукумат буюртмалари асосида юк ташиш учун қўлланилади.
“Бундай юк, айниқса Хитойнинг Эронга ёрдам бериши мумкин деган тахминлар фонда, бефарқ қолдирмайди”, — дейилади хабарда.