Бу ҳақда Туркия оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Истанбул яқинидаги Кожаэли вилоятининг қишлоқ ҳудудида маҳаллий аҳоли вакиллари қулаган дронни топган. Дастлабки идентификация натижаларига кўра, бу Россиянинг “Орлан-10” разведка дрони.
Туркия расмийлари ҳозирча бу хабарга изоҳ бергани йўқ.
16 декабр куни Туркия ўзининг F-16 қирувчи самолётлари билан номаълум дронларни уриб туширгани ҳақида хабар берган эди.