Бугун 20 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ипотека кредитлари талаблари енгиллаштирилди

Ипотека кредитлари талаблари енгиллаштирилди

Швеция ҳукумати уй сотиб олишни осонлаштиришга қаратилган ислоҳотни таклиф қилди. Ушбу ўзгаришлар, айниқса, ёшлар ва болали оилалар учун фойдали бўлади, деб ёзади Азертадж.

Янги қоидалар 2026 йил 1 апрелдан кучга киради. Ислоҳот доирасида ипотека кредити лимити оширилади ва кредитни тезда тўлаш бўйича қатъий талаб бекор қилинади.

Янги тартиб-қоидага кўра, энди уй сотиб олувчилар мулк қийматининг 90 фоизгача бўлган қисмини қарзга олишлари мумкин бўлади. Илгари бу кўрсаткич 85 фоизни ташкил этган эди. Натижада, дастлабки тўлов 10 фоизгача камаяди. Бундан ташқари, қарзи йиллик даромадининг 4,5 бараваридан ошадиган фуқаролар учун кредитни тезда тўлаш мажбурияти бекор қилинади. Бироқ, асосий амортизация талаблари сақланиб қолади.

Ҳукуматнинг таъкидлашича, бу ўзгаришлар уй хўжаликларининг ойлик молиявий юкини сезиларли даражада камайтиради. Масалан, хусусий уйда яшовчи болали оила ойига бир неча юз доллар тежаш имкониятига эга бўлади. Ёшлар учун эса дастлабки депозитни йиғиш муддати 2–4 йилгача қисқартирилади.

Бироқ, мутахассислар ислоҳот уй-жой нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиряпти. Прогнозларга кўра, уй-жой нархлари 2026–2027 йилларда йилига 5–6 фоизга ошиши мумкин. Бу аҳоли орасида қарз юкининг ортиб бораётгани ҳақида хавотир уйғотмоқда.

Шу муносабат билан расмийлар мувозанатли чоралар кўришга ваъда бердилар. Хусусан, барча кредитларни амортизация қилишни рағбатлантириш, қўшимча қарз олишга чекловлар қўйиш, банкларнинг капитал захираларига талабларни кучайтириш ва Швеция марказий банки Риксбанкнинг молиявий барқарорликни таъминлашдаги ролини ошириш режалаштирилган.

Киритилди: 21:11 19.12.2025. Ўқилди: 478 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!