"Манчестер Сити" ўзбекистонлик марказий ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов бўйича ижара таклифини рад этди. Бу ҳақда журналист Нарзулла Сайдуллаев ўз телеграм-каналида ёзди.
Унинг маълум қилишича, "Ланс" клуби президенти Жозеф Мари Угурльян "Манчестер Сити" президентига қўнғироқ қилиб Абдуқодир Ҳусановни ярим йилга ижарага беришни сўраган.
"Ланс" айни пайтда Франция чемпионатида пешқадамлик қилмоқда. Клуб Ҳусановни "ПСЖ" билан рақобатда ёрдам беришини хоҳлаганди. Бироқ "Сити" томони бунинг иложи йўқлини маълум қилган.
Ҳозирда Абдуқодир Transfermarkt порталида 35 миллион еврога баҳоланмоқда. У жорий мавсумда 9 та ўйинда жами 597 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.