Бугун 20 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

"Захирамизда бошқа Шомуродов, Юсупов ва Ҳусанов йўқ!"

"Захирамизда бошқа Шомуродов, Юсупов ва Ҳусанов йўқ!"

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Рауф Инилеев Жаҳон чемпионати олдидан терманинг имкониятлари, барқарорлик ва асосий футболчилар соғлиғининг аҳамияти ҳақида фикр билдирди.

"Охирги йилларда барча терма жамоаларимиз юқори даражада ўйнамоқда. Энг муҳими — шу барқарорликни йўқотмаслик. Агар мана шу тизимни сақлаб қолсак, барча турнирларда муносиб натижаларга эришишимиз мумкин.

Жаҳон чемпионатига ҳақли равишда чиқдик ва бу — катта натижа. Албатта, ҳамма кейинги босқичга чиқишимизни истайди, бу эса табиий ҳол, чунки имкониятларимиз бор. Гуруҳимизда жуда кучли ёки жуда кучсиз рақиблар йўқ.

Энг асосийси — мундиал арафасида бирор футболчимиз жароҳат олмаслиги керак. Футбол жуда тезлашган. Агар кимдир сафдан чиқса, жуда қийин бўлади. Чунки захирамизда бошқа Шомуродов, Юсупов ёки Ҳусанов йўқ. Умид қиламанки,жароҳатлар бизни қийнамайди ва Жаҳон чемпионатига оптимал таркибда етиб борамиз. Агар барчаси кўнгилдагидек кечса, гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалашимизга ишонаман", — деди Рауф Инилеев.

Киритилди: 23:55 19.12.2025. Ўқилди: 344 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!