Хитой авиакомпаниялари 2024 йилда 700 миллиондан ортиқ йўловчини ташийди. Бу ҳақда caacnews.com агентлиги хабар берди.
Хитойнинг фуқаро авиацияси саноати мониторинги маълумотларига кўра, жорий йил 15 декабрь ҳолатига кўра, Хитой авиакомпаниялари 700 миллион 480 мингдан ортиқ йўловчини ташидилар ва ўртача кунлик йўловчи ташиш 2 миллиондан ошди. Бу унинг ўтган йилга нисбатан 18,1 фоизга ўсганидан ва 2019 йилга нисбатан 10,7 фоизга ошганидан далолатдир.
Бу Хитой фуқаролик авиациясининг ривожланиш тарихида янги рекорд бўлди.
Статистик маълумотларга кўра, Хитойнинг ички йўналишлари 2024 йилда тахминан 640 миллион йўловчини ташилди, бу 2023 йилга нисбатан қарийб 13 фоизга ва 2019 йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 14 фоизга ўсади.
Халқаро йўловчилар оқими ҳам сезиларли даражада яхшиланиб боряпти. Ҳисобот даврида Хитой авиакомпаниялари халқаро йўналишларда 60 миллиондан ортиқ йўловчини ташиди, бу ўтган йилга нисбатан 130 фоиздан ошган ва 2019 йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 88 фоизга тикланган.