Қозоғистон Хитойга ер берилгани ҳақидаги миш-мишларни инкор этди.
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Хитойга қишлоқ хўжалик ерларини бериш тўғрисидаги миш-мишларни расман инкор этди.
Қозоғистон ТИВ бундай маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини ва дезинформация эканлигини таъкидлади.
"Ер берилгани ҳақидаги хабарлар сохта. Ёлғон маълумотларни тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланган. Фақат расмий манбаларга ишонишга чақирамиз," - дея баёнот берди идора.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги эслатиб ўтдики, Қозоғистон Республикаси Ер кодексига кўра, чет эл фуқаролари ва компаниялари қишлоқ хўжалик ерларига эгалик қилиш ёки ижарага олиш ҳуқуқига эга эмас. Чегара ҳудудидаги участкалар ҳам хусусий шахсларга берилмайди.
2016 йил 1 июлга қадар тузилган чет элликлар билан ижара шартномалари муддати тугагач узайтирилмайди.