Бугун 31 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

«Хет-трик қаҳрамони!» Португалия терма жамоаси Роналду ҳақида пост эълон қилди

«Хет-трик қаҳрамони!» Португалия терма жамоаси Роналду ҳақида пост эълон қилди

Португалия терма жамоасининг расмий саҳифаси ижтимоий тармоқда Криштиану Роналдунинг Саудия Арабистони чемпионатида қайд этган хет-тригига бағишланган постни эълон қилди.

«Хет-трик қаҳрамони! Криштиану Роналдунинг учта голи эвазига “Ан-Наср” ғалаба қозонди!» — дейилади миллий жамоа хабарида.

29 октябрь куни 41 ёшли португалиялик футболчи «Ал-Холуд» дарвозасига учта гол урди. Учрашувда «Ан-Наср» 5:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа Роналдунинг профессионал фаолияти давомидаги голлари сони 985 тага етди.

Қайд этиш жоиз, ушбу пост Роналдунинг Португалия терма жамоаси билан юзага келган келишмовчилиги фонида эълон қилинди.

Сентябрь ойи охирида футболчи бош мураббий Жорже Жезуш билан келишмовчиликдан кейин миллий жамоа ихтиёрини тарк этганди. Бунга мураббийнинг Норвегияга қарши учрашувда ҳужумчини майдонга туширмаслик ҳақидаги қарори сабаб бўлган.

Кейинчалик Роналду мухлислар ва терма жамоадошларидан узр сўради, бироқ Жезушни ўзаро келишувларни бузганликда айблади.

19 октябрь куни Португалия футбол федерацияси ҳужумчини 30 кунга дисквалификация қилди ва 255 евро миқдорида жаримага тортди.

Киритилди: 14:42 30.10.2026. Ўқилди: 424 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!