Бугун 30 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Месси футболга бўлган иштиёқини йўқотмоқда — ОАВ

Месси футболга бўлган иштиёқини йўқотмоқда — ОАВ

«Интер Майами» ҳужумчиси Лионель Месси 2028 йилда клубни тарк этиши мумкин.

Журналист Том Богертга таяниб тарқалган хабарларга кўра, жамоа ичида аргентиналик футболчи амалдаги шартномасини узайтирмаслиги мумкин, деган қараш мавжуд.

Мессининг футболга бўлган иштиёқи сусайгани ҳақида ҳам тахминлар билдирилмоқда. 39 ёшли футболчи август ойида отаси Хорхе Мессининг вафотидан қаттиқ қайғурган ва фаолиятини қанча давом эттиришига шубҳа билдирган эди.

Жорий мавсумда Месси «Интер Майами» сафида 34 та ўйин ўтказиб, 29 та гол ва 15 та ассист қайд этди.

Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йил 31 декабргача мўлжалланган.

Киритилди: 19:07 29.10.2026. Ўқилди: 843 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!