Бугун 31 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Зеленский: "Россия Украинага янги баллистик ракета зарбалари беришга тайёргарлик кўрмоқда"

Зеленский: "Россия Украинага янги баллистик ракета зарбалари беришга тайёргарлик кўрмоқда"

Россия Украина ҳудудига баллистик ракеталар билан янги зарбалар беришга тайёргарлик кўрмоқда.

Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский кечки мурожаатида маълум қилди.

«Ҳозир разведкадан Россия янги баллистик зарбалар беришга тайёргарлик кўраётгани ҳақида маълумот бор. Буларнинг барчасини уриб тушириш учун етарли кучга эга бўлишимиз керак... Тегишли қарорларни кутмоқдамиз», — деди у асосий масаласи Россия баллистик ракеталарига қарши кураш бўлган Олий бош қўмондон штаби йиғилиши якунлари бўйича.

Зеленский бу борада Россияга нисбатан амалдаги санкциявий босим етарли эмаслигини таъкидлади. Шунингдек, Украина ҳудудини Россия баллистик ракеталаридан самаралироқ ҳимоя қилиш учун ҳамкорлар томонидан янги ёрдам пакетларини етказиб беришни тезлаштириш зарурлигини қайд этди.

«Баллистик ракеталарга қарши санкциялар пакетлари қанчалик кўп кечиктирилса, Россияда уларни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган таъминот схемаларини яратишга шунчалик кўп вақт қолади», — дея аниқлик киритди у.

Украина раҳбари, шунингдек, Украина Қуролли кучлари узоқ масофали жавоб зарбаларини кенгайтириш ва тезлаштиришда давом этишини таъкидлади.

Киритилди: 08:55 30.10.2026. Ўқилди: 1110 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!