Бугун 2 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ла Лига. "Реал" "Расинг"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ла Лига. "Реал" "Расинг"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Мадриднинг "Реал" клуби Испания Ла Лигасининг 11-турида "Расинг" меҳмони бўлиб, 3:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.

"Қироллик клуби" ўйин тақдирини биринчи бўлимдаёқ ҳал қилди. 11-дақиқада Килиан Мбаппе пенальтидан ҳисобни очди. Орадан ўн дақиқа ўтиб, Жуд Беллингем мадридликларнинг устунлигини оширди.

36-дақиқада эса Ян Диоманде учинчи голни киритиб, учрашувнинг якуний ҳисобини ўрнатди.

Шу тариқа, "Реал" барча мусобақаларда кетма-кет олтинчи ғалабасини қўлга киритди.

Мадридликлар Ла Лига турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди ва пешқадам "Барселона"дан уч очко ортда қолмоқда.

"Расинг" эса 11 очко билан 16-поғонадан жой олган.

Киритилди: 22:34 01.11.2026. Ўқилди: 311 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!