Бугун 31 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Хабиб ва Махачевдан қайси бири кучлироқ?

Хабиб ва Махачевдан қайси бири кучлироқ?

Тони Фергюсон Хабиб Нурмагомедов ва Ислам Махачевни таққослади.

"Яқинда кимдир мендан: "Грэпплингда қайси бири яхши — Ислом Махачевми ёки Хабиб Нурмагомедов?" деб сўради. Ростини айтсам, менимча, Ислам — кучлироқ грэпплер. У бироз тезроқ.

Хабиб усул жиҳатдан эҳтиёткорроқ эди, Ислом эса кўпроқ эркин кураш услубига яқин. Ўйлашимча, у ярим ўрта вазн тоифасида ҳам яхши натижалар кўрсатади. У бунга қодир", — деди UFC’нинг собиқ жангчиси Тони Фергюсон.

Эслатиб ўтамиз, Махачев енгил вазн тоифасидаги UFC чемпионлик камаридан воз кечди. Энди у ярим ўрта вазндаги чемпионлик камари учун жанг қилади.

Киритилди: 21:53 28.05.2025. Ўқилди: 530 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!