Фарғона шаҳридаги 19-сонли мактабда "Тиғ" ва "Давомат" тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида вояга етмаган фуқаронинг сумкасидан пиротехника воситаси мавжудлиги Фарғона шаҳар ИИБ Вояга етмаганлар ишлари ва ёшлар билан ишлаш гуруҳи инспектор-психологлари томонидан аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаган шахснинг онасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддасига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 412 000 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.