Бугун 20 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

ИШИДнинг асосий тарғиботчиси қўлга Покистонда олинди

ИШИДнинг асосий тарғиботчиси қўлга Покистонда олинди

Покистон ҳарбий разведкаси Афғонистон ва Покистон чегарасида ИШИД-Хуросон гуруҳининг муҳим аъзоси ва матбуот котиби Султон Азиз Аззамни қўлга олди. Бу ҳақда Afghanistan International хабар берди.

18 декабрь куни маълум қилинишича, операция аслида бир неча ой аввал, яъни, май ойида ўтказилган. Аззам Покистон ҳудудига кириб келаётган вақтда ушланган. Покистон ҳукумати ушбу ҳибс ҳақида БМТ Хавфсизлик кенгашини хабардор қилган ва бу маълумот кенгашнинг янги ҳисоботига ҳам киритилган.

Покистон хавфсизлик манбалари Султон Азиз Аззамни “ИШИД-Хуросон гуруҳида иккинчи рақамли шахс ва ташкилотнинг медиа департаменти учун асосий масъули” деб таърифлаган. Ҳисоботларга кўра, у қўлга олингач, гуруҳнинг медиа ва тарғибот фаолияти тўхтаб қолган. Покистон давлат телевидениеси ушбу ҳибсни гуруҳ раҳбариятига берилган қақшатқич зарба деб атамоқда.

Аззам 2016-йилда ИШИД таркибига кирган ва 2021-йилнинг ноябрь ойида АҚШ томонидан халқаро террористлар рўйхатига киритилган. БМТ ҳисоботида қайд этилишича, у гуруҳнинг зўравонлик мафкурасини тарқатиш ва террорчилик ҳаракатларини оқлашда асосий фигура бўлган. Ҳозирча ИШИД-Хуросон гуруҳи ўз вакилининг қўлга олинганига муносабат билдирмади.

Киритилди: 23:33 19.12.2025. Ўқилди: 418 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!