Бугун бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенати 12-ялпи мажлиси қарори билан Каландарова Маликахон Пирназаровна Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари – судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши хабар берди.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг доимий асосдаги аъзоси – Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг судьяси лавозимидан озод этилди.
Маликахон Каландарова фаолиятида назария ва амалиётни уйғун тарзда олиб бораётган тизимнинг фаол ва тажрибали вакиласи саналади.
У ўн уч йиллик судьялик тажрибасига эга. Юридик фанлари номзоди, доцент. Халқаро аёл судьялар ассоциацияси аъзоси.