Бугун 8 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Винисиус "Реал"га иккита талаб қўйди

Винисиус "Реал"га иккита талаб қўйди

"Реал" форварди Винисиус Жуниорнинг келажаги ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди. Defensa Central нашрининг Германиянинг Sky телеканалига таяниб хабар беришича, футболчи ва унинг клуби ўртасидаги шартномани узайтириш бўйича музокаралар бразилияликнинг икки талаби туфайли тўхтаб қолган. Винисиус шартномани узайтириш учун бонус олишни, шунингдек, бонусларнинг бир қисмини кафолатланган тўловларга айлантиришни хоҳлайди.

"Реал" 25 ёшли Винисиус билан яқин ойларда келишувга эришишга умид қилмоқда, аммо бунинг учун бразилиялик футболчи клубга ён бериши керак.

Хабарингиз бор, амалдаги шартнома Винисиус Жуниорни 2026/2027 йилги мавсум якунига қадар "Реал" билан боғлаб туради.

Киритилди: 11:36 15.10.2025. Ўқилди: 942 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!