Вашингтон ёндашувини ўзгартирса, Эрон ядро дастури бўйича музокараларни қайта бошлашга тайёр. Тўп ҳозир Қўшма Штатлар томонида.
Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи Япониянинг Kyodo агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Теҳроннинг ядровий дастури бўйича музокаралар натижаси АҚШ позициясига боғлиқ.
"Музокара жараёни АҚШнинг ёндашувига боғлиқ. Агар Вашингтон ўз йўналишини ўзгартирса, Эрон ҳам музокараларда ҳар икки томон учун фойдали бўлган адолатли ва мувозанатли натижага эришишга тайёр бўлади", - деди Арағчи.
Эрон ташқи ишлар вазири, шунингдек, Эроннинг Ядро қуролларини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномага қўшилиши ҳақида ҳам шундай деди: “Эрон ҳам Ядро қуролларини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномага содиқдир ва Япония сингари ядровий технологиядан тинч мақсадларда фойдаланиш ҳуқуқига эга.