Россияда хизмат кўрсатган мураббийи Игорь Коливанов Ўзбекистон терма жамоасига Жаҳон чемпионати–2026да ишонмаслигини айтиб ўтди.
ЖЧ-2026 қуръаси 5 декабрь, жума куни АҚШнинг Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтди. Ўзбекистон Португалия ва Колумбия билан бир гуруҳдан ўрин олди. Бу гуруҳнинг яна бир иштирокчиси плей-офф босқичи ғолиби (ДР Конго, Ямайка ёки Янги Каледония) бўлади.
«Ўзбекистон терма жамоаси Португалия ва Колумбия билан бир гуруҳда сюрприз тақдим қила оладими? У нимани кутиши мумкин?» — деб сўрашди Коливановдан.
«Ўйлашимча, у ҳеч нарсага даъво қила олмайди. Қандайдир сюрприз бўлади, деб ўйламайман. Албатта, улар курашади, жуда ҳаракат қилишади. Лекин рақиблар даражаси сезилиб турибди», — деб жавоб берди россиялик мураббий.