Бугун 4 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Юрген Клопп "Реал"га қандай талаблар қўйгани маълум бўлди

Юрген Клопп "Реал"га қандай талаблар қўйгани маълум бўлди

Хаби Алонсо Ла Лигада кетма-кет учта дурангдан кейин босим остида қолмоқда. Миш-мишлар олами дарҳол фаоллашди - "Реал" билан гоҳ Зинедин Зидан, гоҳ Юрген Клоппни боғлашмоқда.

El Nacional саҳифаларида анча шов-шувли материал чиқди. Унда айтилишича, Клопп "Реал"га эҳтимолий ҳамкорлик бўйича талаблар қўйган.

Шундай қилиб, немис футболчиларни танлашда тўлиқ назоратга эга бўлишни истайди. Клоппнинг фикрича, "Реал" таркибни жиддий ўзгартириши керак. У икки футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи - ўйинни бошқара оладиган топ таянч ярим ҳимоячиси, шунингдек, Мбаппега юкламани камайтирадиган ва унга қанотда ўйнашга имкон берадиган марказий ҳужумчи. Клоппнинг фикрича, қанотда Килиан янада самаралироқ бўлади.

Шунингдек, Клопп "Реал"да сотиш ёки қўйиб юбориш керак бўлган тўртта ортиқча футболчи топди. Улар Давид Алаба, Дани Себальос, Браим Диас ва Эндрик.

Юрген Клопп ҳозирда "Ред Булл" футбол тизимида ишламоқда.

Киритилди: 22:32 03.12.2025. Ўқилди: 294 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!