"Эроннинг Киш оролида бўлиб ўтган марафоннинг икки нафар ташкилотчиси ҳижобсиз аёллар иштироки туфайли ҳибсга олинган. Жорий йилда марафон олтинчи маротаба ўтказилган бўлиб, унда қарийб 5 минг нафар югурувчи қатнашган", дея хабар бермоқда нашр манбаларига таяниб.
Эрон Енгил атлетика федерацияси мусобақа бошланишидан олдин “ҳуқуқий ва диний талаблар”га риоя этилиши масаласидан хавотир билдирганини маълум қилди.
Ҳукуматга яқин Таsnim ахборот агентлиги марафон “жамоат жойларида рўмол ечишни ва аҳлоқсизликни тарғиб қилмоқда”, деб ёзган ҳамда бунга масъул шахслар “зудлик билан жазоланиши керак”лигини таъкидлаган.
Жорий йилнинг ноябр ойида Эрон бош прокурори Муҳаммад Муваҳҳедий-Озод кийиниш қоидалари диний бурч билан боғлиқ эканини ва уларни бузиш ҳолатлари қатъиян тўхтатилиши кераклигини маълум қилганди.
Март ойида эса мамлакат расмийлари ҳижоб тақилишини назорат қилиш учун дронлар ва юзни таниб олиш технологияларидан фойдаланаётгани маълум бўлганди.