Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Европа комиссияси "Сороснинг чўнтагида" эканини айтди.
Kossuth Radio радиосига берган интервьюсида Орбан Европа комиссияси Сорос тармоғини яратишни ЕИ давлатлари ҳисобидан молиялаштираётганини таъкидлаган.
Унинг таъкидлашича, Европада глобалистик таъсирга қарши кураш ниҳоятда муҳим.
"2025 йил Сорос тармоғининг Европадаги таъсирини йўқ қилиш учун ҳал қилувчи йил бўлади. Умид қиламанки, бошқа ватанпарвар Европа етакчилари Венгрия билан бирга қитъада суверенитетни тиклашга киришади", - деди у.
Венгриянинг энергия хавфсизлиги масаласига тўхталган Бош вазир энергия нархининг ошишини мамлакат иқтисодиёти учун катта хавф деб атади. У Венгриянинг “Турк оқими” газ қувурини ҳимоя қилиш мажбуриятини яна бир бор таъкидлаб, уни “Венгрия иқтисодиётининг ҳаётий тармоғи” деб атади.
Орбан 2030 йиллар бошида Пакш-2 атом электр станцияси ишга туширилишидан аввал тўғри энергия сиёсати юритилиши муҳимлигини таъкидлади.