Ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоев укаси Машрабжоннинг Жаред Гордонга қарши бекор бўлган жанги ҳақида гапирди.
"Машрабжоннинг вазнини ўзим назорат қилмагандим. Уни билардим, 81-82 кг вазн билан юрарди. Сўраганимда ҳам шу вазндалигини айтди, текширмадим. Лас-Вегасга бориб, барча текширувлардан ўтдик. Лекин ўша пайтда тарозига чиққанида вазни 86-87 кг чиқди. Жанг эса 70 кгга олинганди. 12 кг вазн ташладик.
Ундан кейин жуда оғир аҳволга тушиб қолди укам. Қўллари, оёқлари уюшиб қолди. Мен укамни умуман бундай оғир аҳволда кўрмагандим. Ўша пайтдаги ҳолатини кўриб, UFC тугул, миллиардлаб пул берса ҳам уришишини хоҳламадим", деди Рўзибоев.