Бугун 13 март, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Россия АҚШга Украина бўйича музокаралар учун талаблар рўйхатини топширди — Reuters

Россия АҚШга Украина бўйича музокаралар учун талаблар рўйхатини топширди — Reuters

Reuters агентлиги манбаларига кўра, Россия ва АҚШ вакиллари сўнгги уч ҳафта давомида ушбу талабларни юзма-юз ва онлайн учрашувлар давомида муҳокама қилишган.

Москва рўйхатга айнан нималарни киритгани маълум эмас. Манбаларга кўра, Кремлнинг шартлари аввалроқ Украина, АҚШ ва НАТОга қўйилган талаблардан фарқ қилмайди. Жумладан, Москва Киевнинг алянсга аъзо бўлишидан воз кечишини ҳамда Украина аннексия қилинган ҳудудларни халқаро миқёсда тан олишини сўраган.

Агентлик Россия ушбу шартлар бажарилишидан олдин музокараларга киришишга тайёр бўлиши ё бўлмаслиги аниқ эмаслигини таъкидлади. Вашингтондаги Россия элчихонаси ва Оқ уй бу масалса юзасидан юборилган журналистларнинг сўровига жавоб қайтармаган.

Киритилди: Бугун 14:01. Ўқилди: 1687 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!