Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонларини қайтариш ва ноқонуний қурилишларни бузилишига айрим фуқароларнинг бу борада ҳуқуқий билим даражаси етарли эмаслиги ёки бирор бир қурилиш қилиш ёки ерни сотиб олиб, уни ҳужжатларини расмийлаштириш ҳақидаги ҳуқуқий билимга эга эмаслиги сабаб бўлмоқда.
Мажбурий мижро бюросининг Жиззах шаҳар бўлим иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 19.08.2022 йилдаги ижро варақасига асосан фуқаро Х.Қамбаров томонидан Жиззах шаҳридаги ноқонуний пойдевор жавобгар ҳисобидан буздириш белгиланган.
Давлат ижрочилари томонидан қарздорга ижро иши қўзғатилиб, нусхалари томонларга юборилган. Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга Жиззах шаҳрида ноқонуний қурилган биноси жавобгар ҳисобидан буздириш юзасидан огоҳлантирилган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида мазкур пойдевор холислар иштирокида бузиб ташланди. Агар тегишли ташкилотларнинг хулосаларига асосан, ҳужжатларни расмийлаштириб қурилганида, Х.Қамбаровга ортиқча ҳаракат бўлмаган ва меҳнат қилиб қурган пойдевор бузилмаган бўлар эди.