Бугун 7 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Парад куни Қизил майдонда ҳужум бўладими?

Парад куни Қизил майдонда ҳужум бўладими?

Украинанинг Москвадаги парадга зарба беришга уриниши эҳтимоли паст — The Washington Post

Газетанинг Украина Қуролли кучларидаги юқори мартабали манбасига кўра, Киев бунинг ўрнига Россиянинг бошқа ҳудудларига зарба бериши мумкин.

"Кўриб турганингиздек, Россиянинг барча ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Москвани ҳимоя қилиш учун сафарбар этилган. Ҳатто парадга ҳужум қилишга уриниш бўлса ҳам, бу муваффақиятли бўлмайди. Эҳтимол, Украина бошқа ҳудудларга зарбалар йўллар, лекин Москвага эмас", — дея фикр билдирди украиналик манба.

Мудофаа идорасининг бошқа вакили эса, Қизил майдонга ҳужум уюштирилиши, у ерда кўплаб жаҳон етакчилари бўлганлиги сабабли, Россия томонидан кескин жавоб ҳаракатларига олиб келиши ва “Вашингтонни ғазаблантириши” мумкинлигини қўшимча қилди.

У, шунингдек, Украинанинг бундай ҳужумни режалаштираётгани ҳақидаги тахминларни “бўрттирилган” деб атади.

Киритилди: 23:11 06.05.2025. Ўқилди: 1861 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!