Шимолий Атлантика иттифоқининг Жанубий Кавказдаги ҳар қандай ҳаракатлари "у ерда беқарорлик ҳудудини яратишга" қаратилган, деб таъкидлади Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова.
"28 апрелдан бошлаб Грузияда НАТО иштирокида навбатдаги қўмондонлик-штаб машқлари ўтказилмоқда. Мавжуд маълумотларга кўра, тадбирда ҳарбий блокка аъзо ва ҳамкор бўлган 17 та давлат, жумладан, Арманистон ва Озарбайжон қатнашмоқда. Шундай қилиб, иттифоқ Жанубий Кавказ республикаларини ўз таъсир доирасига тортиш сиёсатини давом эттирмоқда," - деди Захарова.
Россия ТИВ вакилининг таъкидлашича, "НАТО айнан шундай ҳамкорлик шакллари орқали минтақаларга ўз меъёрларини, ўз мафкурасини сингдирмоқда, мудофаа тизимини қайта шакллантиришга, қуролли кучларнинг ривожланиши ва ташқи сиёсий жараён устидан назорат ўрнатишга шароит яратмоқда."
Захарованинг айтишича, "НАТОнинг Жанубий Кавказда олиб бораётган ҳар қандай ҳаракатлари хавфсизликни мустаҳкамлашга эмас, балки у ерда беқарорлик ва ҳарбий-сиёсий таранглик ҳудудини вужудга келтиришга қаратилган."
У Жанубий Кавказ давлатларининг "бундай тадбирларда иштирок этишга танқидий ёндашишларини" умид қилмоқда.