Бугун 21 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистонликлар асосан қайси давлатларга кўчиб кетяпти?

Ўзбекистонликлар асосан қайси давлатларга кўчиб кетяпти?

2020 йил январь-март ойларида республика бўйича кўчиб келганлар сони 40,1 минг кишини (39,6 минг киши республика ҳудудларидан, 0,5 минг киши хорижий мамлакатлардан), кўчиб кетганлар сони эса 41,5 минг кишини (39,6 минг киши республика ҳудудларига, 1,9 минг киши хорижий мамлакатларга) ташкил этди.

Давстатқўм хабарига кўра, миграция сальдоси минус 1,4 минг киши бўлиб, 2019 йилнинг мос даврида минус 1,4 минг киши бўлган.

Миграция сальдосининг юқори даражаси Қашқадарё (минус 1,7 минг киши), Самарқанд (минус 1,5 минг киши) ва Бухоро (минус 1,0 минг киши) вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида (минус 0,8 минг киши) қайд этилди.

Миграция сальдосининг ижобий даражаси Тошкент шаҳрида (плюс 7,1 минг киши) кузатилди.

Ўзбекистон Республикасига хорижий мамлакатлардан кўчиб келганларнинг асосий қисми Қозоғистон Республикаси (жами хорижга кўчиб келганларга нисбатан 34,1 фоизи), Тожикистон Республикаси (28,6 фоиз), Россия Федерацияси (19,6 фоиз), Қирғизистон Республикаси (7,1 фоиз), Украина Республикаси (1,2 фоизи) ва бошқа мамлакатлар (9,4 фоиз) ҳиссасига тўғри келди.

Ўзбекистон Республикасидан хорижий мамлакатларга кўчиб кетганларнинг асосий қисми Қозоғистон Республикаси (жами хорижга кўчиб кетганларга нисбатан 64,8 фоиз), Россия Федерацияси (29,2 фоиз), Қирғизистон Республикаси (0,9 фоиз), Исроил (0,9 фоиз), Тожикистон Республикаси (0,8 фоиз), ва бошқа мамлакатлар (3,4 фоиз) ҳиссасига тўғри келди.

2020 йил январь-март ойларида хорижий мамлакатлардан кўчиб келганлар сони республика бўйича жами 490 кишини ташкил этди. Ҳудудлар бўйича энг кўп келганлар сони Тошкент вилояти (191 киши), Тошкент шаҳри (111 киши) ва Қорақалпоғистон Республикаси (49 киши) ҳиссасига тўғри келади.

2020 йил январь-март ойларида хорижий мамлакатларга кўчиб кетганлар сони республика бўйича жами 1906 кишини ташкил этди. Ҳудудлар бўйича энг кўп кетганлар сони Қорақалпоғистон Республикаси (622 киши), Тошкент вилояти (487 киши) ва Тошкент шаҳри (446 киши) ҳиссасига тўғри келади.

Ҳудудлар кесимида 2020 йил январь-март ойларида хорижий миграциянинг минус сальдоси Қорақалпоғистон Республикасида - 573 киши, Тошкент шаҳрида - 335 киши, Тошкент вилоятида - 296 киши ва Навоий вилоятида - 60 кишини ташкил этиб, бошқа ҳудудларга нисбатан юқори кўрсаткични қайд этди.

Киритилди: 20:25 29.04.2020. Ўқилди: 6666 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!