Бугун 25 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Нетаняҳу Исроил Фаластиннинг босиб олинган Ғарбий Соҳил ҳудудини тўлиқ ёпишини эълон қилди

Нетаняҳу Исроил Фаластиннинг босиб олинган Ғарбий Соҳил ҳудудини тўлиқ ёпишини эълон қилди


Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида 23 октябр куни эрталаб қуролланган шахслар Исроил ҳарбийларига ҳужум қилди. Шундан сўнг бош вазир Бинямин Нетаняҳу ҳукумат бу ҳудудни тўлиқ ёпишга тайёрланаётганини айтди.

Нетаняҳунинг маълум қилишича, ҳарбийлар Хеврон шаҳри яқинидаги назорат-ўтказиш пунктида икки қуролли шахсни отишмада йўқ қилган ва “йирик ҳужум”нинг олдини олган. Ҳужум оқибатида камида беш киши яраланган. Улардан бир нечтасининг аҳволи оғир.

У ҳарбийларга Хеврон шаҳрига блокада ўрнатиш ва бугундан эътиборан бутун босиб олинган Ғарбий соҳилни тўлиқ ёпишга тайёргарлик кўришни топширганини қўшимча қилди.

Киритилди: 20:56 23.10.2026. Ўқилди: 1410 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!