Самарқанд вилояти Жомбой тумани экология бўлими собиқ бошлиғи пора олишда айбли деб топилди.
⚖️ Суд ҳужжатларига кўра, 39 ёшли мансабдор қарийб 100 туп терак кесилгани бўйича чора кўрмаслик, табиатга етказилган зарарни камайтириш ва юк машинасини жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига 11 млн сўмлик моноблок талаб қилган.
У 26 июнь куни хизмат хонасида компьютер жамланмасини олаётган вақтида тезкор тадбирда ушланган.
💻 Судда у моноблокни ишхонасига керак бўлгани учун сўраганини айтган.
Суд ҳукми билан унга 5 йил озодликдан маҳрум қилиш ва 2 йил давомида давлат иштирокидаги ташкилотларда мансабдорлик ҳамда моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.