Бугун 24 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

«Пахтакор» — «Ан-Наср» ўйинига чипталар нархи маълум бўлди

«Пахтакор» — «Ан-Наср» ўйинига чипталар нархи маълум бўлди

Тошкентнинг «Пахтакор» клуби Осиё Чемпионлар лигаси Элит босқичида Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» жамоасига қарши ўтказиладиган учрашув учун чипталар сотуви бошланганини эълон қилди.

Мазкур баҳс 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 18:45 да старт олади.

Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, мухлислар бугундан бошлаб ўйин чипталарини харид қилишлари мумкин.

Чипталар нархи трибунадаги жойлашувига қараб 100 минг, 200 минг, 300 минг, 400 минг ва 600 минг сўм этиб белгиланган. CIP тоифасидаги чипталар эса 3 миллион сўмдан сотувга чиқарилган.

Киритилди: 14:32 23.10.2026. Ўқилди: 762 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!