Бугун 24 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Суперлига. "Нефтчи" "Пахтакор"ни мағлуб этиб, чемпионлик сари катта қадам ташлади (Турнир жадвали)

Суперлига. "Нефтчи" "Пахтакор"ни мағлуб этиб, чемпионлик сари катта қадам ташлади (Турнир жадвали)

Бугун, 23 октябрь куни Ўзбекистон Суперлигасининг 25-тури доирасида навбатдаги икки учрашув ўтказилди.

Куннинг марказий баҳсида Тошкентнинг "Пахтакор" клуби ўз майдонида Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасини қабул қилди. Чемпионлик учун курашаётган жамоалар ўртасидаги муҳим тўқнашув меҳмонларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ушбу натижадан сўнг "Нефтчи" 58 очко билан турнир жадвалидаги пешқадамлигини мустаҳкамлади. 53 очкода қолган "Пахтакор" эса иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Энди жамоалар ўртасидаги фарқ 5 очкога етди.

Куннинг яна бир учрашувида "Бухоро" ўз майдонида Термизнинг "Сурхон" жамоаси билан куч синашди. Мазкур баҳсда ҳисоб очилмади — 0:0.

Дурангдан кейин "Бухоро" 41 очко билан тўртинчи ўринда қолди. "Сурхон" эса 29 очко билан 12-поғонадан жой олган.

Эслатиб ўтамиз, 25-турнинг илк учрашуви 22 октябрь куни бўлиб ўтган ва унда "Бунёдкор" ўз майдонида "Машъал"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган эди.

Суперлига. 25-тур

22 октябрь, пайшанба

"Бунёдкор" – "Машъал" – 2:1

23 октябрь, жума

"Пахтакор" – "Нефтчи" – 1:3

"Бухоро" – "Сурхон" – 0:0

24 октябрь, шанба

18:00. "Насаф" – "Сўғдиёна"

25 октябрь, якшанба

16:00. ОКМК – "Қўқон-1912"

18:00. "Қизилқум" – "Локомотив"

18:15. "Динамо" – "Андижон"

26 октябрь, душанба

18:30. "Хоразм" – "Навбаҳор"

Суперлига. "Нефтчи" "Пахтакор"ни мағлуб этиб, чемпионлик сари катта қадам ташлади (Турнир жадвали)

Киритилди: 23:22 23.10.2026. Ўқилди: 796 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!