Бугун 12 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистонлик ёш математиклар Сингапурда ўтган халқаро олимпиадада 16 та медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик ёш математиклар Сингапурда ўтган халқаро олимпиадада 16 та медални қўлга киритди

Сингапурда "Singapore International Math Olympiad Challenge" (SIMOC-2025) халқаро олимпиадасининг финал босқичи бўлиб ўтди.

"Дунё" ААнинг хабар беришича, ушбу нуфузли мусобақада юртимиз шарафини 45 нафар иқтидорли ёшларимиз муносиб ҳимоя қилди. Улар миллий саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтиб, "Mind Sports" ва "Math Warriors" каби ноодатий форматлардаги беллашувларда ўзларининг юксак билимларини намоён этдилар.

Қувонарлиси, финал босқичида Ўзбекистон ёш математиклари 4 та олтин, 3 та кумуш ва 9 та бронза медалини қўлга киритишди. Шунингдек, 13 нафар вакилимиз рағбатлантирувчи диплом, 30 нафари эса олимпиададаги фаол иштироки учун махсус сертификат билан тақдирланди.

Олимпиада ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросимида сўзга чиққан "SIMOC" ташкилотчилари мамлакатимиз делегациясининг тайёргарлиги ва иштирокини юқори баҳолаб, келгусида ушбу халқаро олимпиаданинг муайян босқичини Ўзбекистонда ўтказиш масаласини кўриб чиқишга тайёр эканликларини билдиришди.

Киритилди: 16:32 09.07.2025. Ўқилди: 567 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!