Бугун 13 июнь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистонлик талаба ШҲТ танловида ғолиб бўлди

Ўзбекистонлик талаба ШҲТ танловида ғолиб бўлди

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Котибияти 1 апрелдан 20 майгача ташкилотга аъзо давлатлар олий ўқув юртлари талабалари, магистрантлари ва аспирантлари ўртасида энг яхши илмий мақола учун танлов ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир ШҲТнинг юбилейига бағишланди ва ташкилотни ривожлантириш масалалари бўйича илмий-тадқиқот фаолиятини рағбатлантиришга қаратилди.

Танлов “ШҲТнинг 25 йиллиги: барқарор келажак йўлидаги шериклик” мавзусида ўтказилди. Иштирок этиш учун жами 600 дан ортиқ илмий ишлар хитой, рус ва инглиз тилларида тақдим этилди. Ташкилий қўмита қарорига кўра, биринчи ўрин “ШҲТга аъзо ҳар бир давлатдан биттадан ғолиб” тамойили асосида топширилди.

Ўзбекистондан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг 3-босқич талабаси Нилуфар Муратбаева ғолиб бўлди. Унинг илмий иши “Минтақавий ҳамкорликдан барқарор ўзгаришларга: Марказий Осиёда институционал ва рақамли мослашувни қўллаб-қувватлашда ШҲТнинг роли” мавзусига бағишланди.

Киритилди: Бугун 19:24. Ўқилди: 175 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!