Бугун 16 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистонлик бадиий гимнастикачилар Хитойдаги мусобақада биринчи ўринни эгаллади

Ўзбекистонлик бадиий гимнастикачилар Хитойдаги мусобақада биринчи ўринни эгаллади

2025 йил 10–11 май кунлари Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида Халқаро спорт клублари уюшмаси, мамлакатимизнинг Гуанчжоу шаҳридаги Бош консулхонаси ва Хитойнинг спорт клуби ҳамкорлигида “EAST CUP & OLIMPIC STARS” бадиий гимнастика бўйича халқаро спорт мусобақаси ўтказилди. Мусобақа Ўзбекистонда жойлашган Халқаро спорт клублари уюшмаси томонидан ташкил этилди.

Тадбир давомида, шунингдек, ташкилотнинг 3-халқаро конгресс мажлиси ўтказилди. Унда яна бир қатор хорижий давлатлар спорт жамоаларини уюшмага аъзо бўлиши ва келажакда унинг миқёсини янада кенгайтириш хусусида иштирокчи давлатларнинг жамоалари раҳбарлари ўзаро келишиб олдилар.

Мусобақада Ўзбекистон, Туркманистон, Россия, Хитой ва бошқа жами 11 та давлатдан 150 дан ортиқ спортчи иштирок этди. Тадбирларда Ўзбекистондан 11 нафар спортчи қизлар юртимиз шарафини ҳимоя қилиб, бир неча йўналишда совринли ўринларни эгаллашди. Жумладан, Мун Даника ва Яндашева Сафиналар фахрли биринчи ўринни, гуруҳ баҳсларида 2015–2016 йилларда туғилган Ўзбекистон қизлар жамоаси 1-ўринни эгаллади.

Маълумот учун: ушбу халқаро мусобақа 2024 йилда хорижий давлатлар ичида биринчи марта Россия Федерациясининг Москва шаҳрида ўтказилган, Гуанчжоу шаҳрида иккинчи бор муваффақиятли ташкил этилди ҳамда спорт мусобақаси Гран-при даражасида ўтказилди.

Энг кучли бадиий гимнастикачи қизлар спорт усталигига номзод даражасига эришдилар. Мусобақанинг якунланишида Халқаро спорт клублари ассоциацияси президенти — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий З. Абдуллаева, ташкилот вице-президенти Чун Ли хоним мусобақа барча иштирокчи ва ҳомийларини тадбир билан табрикладилар ва ғолибларга медал, фахрий ёрлиқ ҳамда бошқа эсдалик совғаларини топширдилар.

Ўзбекистонлик бадиий гимнастикачилар Хитойдаги мусобақада биринчи ўринни эгаллади

Ўзбекистонлик бадиий гимнастикачилар Хитойдаги мусобақада биринчи ўринни эгаллади

Киритилди: 15:21 22.05.2025. Ўқилди: 598 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!