Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистонга кириш бутунлай тақиқланди: Тожикистон фуқароси мамлакатдан чиқариб юборилди

Ўзбекистонга кириш бутунлай тақиқланди: Тожикистон фуқароси мамлакатдан чиқариб юборилди

Ж.Ф. исмли шахс 2021 йил декабрь ойи ўрталарида ўзи яшаб келаётган Тожикистон Республикаси Сўғд вилояти Панжикент шаҳрида жойлашган дорихоналардан биридан сотиб олган 6 дона конвалютада жами 60 дона “Трамадол” гиёҳвандлик воситаларини ўзига тегишли қўл сумкасидаги кийимлари орасига жойлаштириб, 2021 йил 10 декабрь куни Тожикистон Республикасидан Ўзбекистон Республикасига Самарқанд вилояти Ургут туманида жойлашган “Жартепа” чегара божхона пости орқали контрабанда қилиш йўли билан божхона назоратидан яшириб, декларациясиз Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтказмоқчи бўлган. Аммо у “Жартепа” чегара божхона пости ходимлари томонидан тўхтатилиб, қўл сумкасидаги пайпоқни орасидан 6 дона конвалютадаги жами 60 та “Трамадол 50 мг. капсулы” номли гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштирилиб олинган.

2021 йил 29 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Ургут туман судида мазкур жиноят иши мазмунан кўриб чиқилди. Судланувчи Ж.Ф. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 246-моддаси 2-қисми билан айбли деб топилиб, қонунчиликдаги одиллик, инсонпарварлик, жиноят учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига риоя қилган ҳолда, чет эл фуқароси эканлиги инобатга олиниб, иш ҳолатларидан келиб чиқиб, унга нисбатан ЖКнинг 57-моддаси қўлланиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари, яъни 27.000.000 сўм жарима жазоси тайинланди ва умрбод Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши чекланган ҳолда депортация қилиниб, Ўзбекистон Республикасидан Тожикистон Республикасига чиқариб юборилди.

Киритилди: 14:29 14.01.2022. Ўқилди: 8810 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!