Бугун 22 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Шахмат олимпиадаси: Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистонни мағлуб этди

Шахмат олимпиадаси: Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистонни мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистон терма жамоасини 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб этиб, шахмат олимпиадасида яккапешқадамга айланди.

Мазкур учрашувда Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров ва Шамсиддин Воҳидов ўз партияларини дуранг билан якунлади.

Баҳс тақдири Нодирбек Ёқуббоев ҳамда Ниҳал Сарин ўртасидаги партияда ҳал бўлди. Мураккаб вазиятда қолган Нодирбек Ёқуббоев рақибига тузоқ қўйиб, партияни ўз фойдасига ҳал қилди.

Шахмат олимпиадаси: Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистонни мағлуб этди

Шахмат олимпиадаси: Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистонни мағлуб этди

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистон устидан муҳим ғалабани қўлга киритиб, шахмат олимпиадасида пешқадамликни қўлга олди.

Улашиш:

Киритилди: 22:35 21.09.2026. Ўқилди: 419 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!