2028 йил 1 январдан темирйўл, авиация, автобус ва шаҳар йўловчи транспортини бирлаштирувчи «Бир йўл» миллий рақамли платформасини ишга тушириш режалаштирилмоқда.
Бу ташаббус 2030 йилгача мўлжалланган ички йўловчи ташишни комплекс ривожлантириш стратегияси лойиҳасида назарда тутилган.
Лойиҳа амалга ошса, йўловчилар турли транспорт турлари бўйича хизматлардан ягона рақамли платформа орқали фойдаланиши мумкин бўлади.
Ҳозирча бу стратегия лойиҳасидаги таклиф, тасдиқланган қарор эмас.