Бугун 12 октябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистонда ўсимлик ёғи қадоқларига рақамли код мажбурий бўлиши мумкин

Ўзбекистонда ўсимлик ёғи қадоқларига рақамли код мажбурий бўлиши мумкин

Ўзбекистонда ўсимлик ёғини мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш таклиф қилинмоқда. Солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган тегишли Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Лойиҳага кўра, 2027 йил 1 июлдан мамлакатда ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган ўсимлик ёғлари махсус идентификация воситалари орқали рақамли маркировкаланиши назарда тутилмоқда.

Талаб кунгабоқар, пахта, соя, рапс, зайтун, пальма ва бошқа турдаги ўсимлик ёғларига татбиқ этилиши режалаштирилган.

Маркировка учун маҳсулот қадоғига икки ўлчовли рақамли код туширилади. У бевосита қадоққа босилиши ёки қайта ишлатиб бўлмайдиган махсус стикер шаклида жойлаштирилиши мумкин. Код истеъмолчига кўринадиган ва қадоқни очмасдан сканер қилиш мумкин бўлган жойга қўйилиши керак.

Ўсимлик ёғини ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар, шунингдек, уни улгуржи ва чакана сотувчи тадбиркорлар «Asl belgisi» миллий ахборот тизимига уланиши талаб этилади. Улар маҳсулотнинг муомалага киритилиши, савдо жараёнидаги ҳаракати ва муомаладан чиқарилиши ҳақидаги маълумотларни тизимга киритиб бориши керак бўлади.

Маркировкасиз сотилиши тақиқланган маҳсулотни кодсиз реализация қилиш савдо қоидаларини бузиш сифатида баҳоланиши ва қонунчиликда белгиланган чораларга сабаб бўлиши мумкин.

Ҳужжат ишлаб чиқувчиларининг қайд этишича, янги тизимдан асосий мақсад — ўсимлик ёғини ноқонуний олиб кириш, яширин ишлаб чиқариш ва сотиш ҳолатларининг олдини олиш, шунингдек, маҳсулотнинг ишлаб чиқарувчидан истеъмолчигача бўлган ҳаракатини рақамлаштириш.

Киритилди: 17:06 11.10.2026. Ўқилди: 298 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!