Бугун 12 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистонда ушбу ҳафта ҳаво ҳарорати кўтарилиши давом этади

Ўзбекистонда ушбу ҳафта ҳаво ҳарорати кўтарилиши давом этади

Ўзбекистонда ҳафта ўрталарида ҳарорат 15 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.

Прогнозларга кўра, 3 февраль, душанба куни кундузи ва иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистонинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.

Республиканинг айрим жойларига кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.

Ҳаво ҳароратининг аста-секин кўтарилиши давом этади. Ҳафтанинг биринчи ярмида кечалари бир оз совуқ бўлиши сақланиб туради, кундуз кунлари эса ҳаво ҳарорати 8-11 даража илиқ атрофида бўлади. Чоршанба ва пайшанби кунлари кечалари 0-3 даража илиқ, кундуз кунлари 12-15 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. Шимолда ҳарорат асосан кечалари 0-5 даража совуқ, кундуз кунлари 4-9 илиқ бўлади.

Тошкентда 3—7 февраль кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 3—4 февралда кечалари 0-2 даража совуқ, кундуз кунлари 8-10 даража илиқ бўлади. Ҳарорат 5—7 февралда кечалари 1-3 даража илиққача, кундуз кунлари 12-15 даража илиққача аста-секин кўтарилади.

Киритилди: 11:08 03.02.2025. Ўқилди: 881 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!