Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 август ҳолатига Ўзбекистонда умумий овқатланиш соҳасида 29 582 та тижорат корхонаси фаолият юритмоқда.
🏬 Шундан 147 таси йирик корхона, 29 435 таси кичик корхона ва микрофирмалардир.
💸 2026 йилнинг январь–июль ойларида умумий овқатланиш корхоналарининг товар айланмаси 171 трлн сўмга етди.
📊 Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан реал ҳисобда 16,7 фоизга ошган.