"Бунга, хусусан, унинг Хавфсизлик Кенгашини кенгайтириш, Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларининг ваколатхоналарини кенгайтириш ёрдам беради," - деди Россия раҳбари Нью-Деҳлида бўлиб ўтган БРИКС саммити йиғилишида.
Шунингдек, Россия раҳбари Москва БМТнинг жаҳон ишларидаги ролини сақлаб қолиш ва мустаҳкамлашга алоҳида аҳамият беришини қўшимча қилди.
Россия президентининг БРИКС саммитидаги асосий баёнотлари:
▪️БРИКС тенг ҳуқуқлилик ва яхши қўшничилик асосида ривожланмоқда;
▪️Бирлашманинг жаҳондаги нуфузи ўсишда давом этмоқда;
▪️Аъзо мамлакатлар асосий йўналишлар бўйича ҳамкорликни чуқурлаштирмоқда;
▪️БРИКС давлатлари жаҳон ялпи ички маҳсулотининг қарийб 40 фоизини ва сайёра аҳолисининг деярли ярмини ташкил этади;
▪️Кўп қутбли дунёнинг шаклланиши мамлакатларни "гуллаб-яшнаётган боғ" ва "ёввойи ўрмон"га ажратаётганларнинг қаршилигига дуч келмоқда.