Бугун 12 сентябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Буқа 300 минг долларга сотилди

Буқа 300 минг долларга сотилди

Австралиядаги кимошди савдосида ангус зотли буқа мамлакат учун рекорд нарх — 420 минг австралия доллари (300 минг АҚШ доллари)га сотилди.

Wyatt W50 лақабли рекордчи-буқа Янги Жанубий Уэлс штатидаги Millah Murrah наслчилик хўжалигида ўстирилган. Ушбу ранчо мазкур зотли буқаларни етиштириш эталони ҳисобланади.

Уч юз минглик буқа 19 ойлик бўлиб, вазни 834 кг. Жониворнинг яхши насл бериш хусусияти харидорларни жалб қилди. Бу зотга мансуб буқалар вазни тез ошади.

Шу пайтгача дунёда энг қиммат нархга SAV America 8018 лақабли ангус буқаси сотилган. 2019 йил АҚШда бўлиб ўтган кимошдида жонивор учун харидор $1,51 млн тўлаган. Бу буқанинг ўзига хослиги шундаки, 205 кунлигида 500 кг тош босган, яъни меъёрдагидан икки карра юқори.

Киритилди: Бугун 14:31. Ўқилди: 390 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!