Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистонда сув фонди ерларини ижарага беришнинг янги тартиби жорий этилди

Ўзбекистонда сув фонди ерларини ижарага беришнинг янги тартиби жорий этилди

Президент фармонига кўра, 1 июндан сув фонди ерларидан самарали фойдаланиш ва янги иш ўринлари яратиш бўйича янги механизмлар ишга тушди.

Энди сув ҳавзалари соҳилларида туристик зоналар, пляжлар ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳамда сув объектларини тозалаш жараёнида қум-шағал қазиб олиш учун ерлар ижарага берилади.

Шунингдек, дарё ва каналларда сув оқимига тўсқинлик қилаётган ҳамда сув тошқини хавфини ошираётган қум-шағал материалларини қазиб олишга рухсат берилди.

Xукумат 2027 йилгача сув фонди ерларида 100 минг нафар аҳоли бандлигини таъминлаш ва улар учун 220 млрд сўмлик қўшимча даромад манбаи яратишни режалаштирмоқда.

Киритилди: Бугун 08:01. Ўқилди: 232 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!