Бугун 22 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистонда қайси “иномаркалар” бозори чаққон – рейтинг

A A A
Ўзбекистонда қайси “иномаркалар” бозори чаққон – рейтинг

“OLX Авто” портали сўнгги уч ой давомида Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидаги оммабоп бўлган “иномаркалар” рейтингини тузди.

Статистикага кўра, Россиянинг LADA (ВАЗ) русумли машинаси Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги иккиламчи бозорда энг кўп харид қилинган автомобиль бўлган.

Портал рейтингига кўра, ГАЗ, “Москвич”, Mercedes Benz, Ford, Hyundai, Toyota ва BMW иккинчи ва учинчи ўринни ўзаро бўлишиб олган.

Шу билан бирга Бухоро, Жиззах, Қорақалпоғистон, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё ва Фарғонада харидорлар Россияда ишлаб чиқарилган машиналарни сотиб олиш маъқул кўришган, Тошкентда эса Mercedes Benz ва Toyota машиналарининг бозори чаққон бўлган.

Рейтинг 2019 йил июнь ойидан август ойигача бўлган олди-сотди шартномалар асосида тузилган. Ушбу даврда жами 5911 дона автобиль сотилган.

 

Киритилди: 06:15 24.09.2019. Ўқилди: 4061 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!