Бугун 22 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Шавкат Мирзиёев Украина можаросини қандай ҳал қилиш кераклигини айтди

Шавкат Мирзиёев Украина можаросини қандай ҳал қилиш кераклигини айтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти норасмий саммитида нутқ сўзлади. У ўз нутқида Украина ҳамда Ғазодаги можароларга тўхталиб ўтди.

"Таъкидлаш лозимки, биз энг оғриқли муаммоларга халқаро ҳуқуқ меъёрлари, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низоми асосида ечим топиш зарур, деб ҳисоблаймиз.

Украина атрофидаги вазиятни дипломатия ва музокаралар йўли билан ҳал этишга қаратилган амалий саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаймиз. Ҳурматли Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған Жаноби Олийларининг бу борадаги муносиб ҳиссасини алоҳида эътироф этмоқчиман.

Ғазода сулҳ битимининг бузилиши ва ҳарбий ҳаракатларнинг қайтадан бошланиши барчамизни чуқур ташвишга солмоқда. Токи “Икки халқ учун – икки давлат” тамойили рўёбга чиқмас экан, Фаластин-Исроил низосининг адолатли ечимини топиш мумкин эмас.

Глобал ва минтақавий хавфсизлик ҳақида сўз юритар эканмиз, Афғонистондаги мураккаб вазиятни инобатга олишимиз ва унга биргаликда ечим топишимиз лозим. Афғонистон бўйича қўшма баёнот қабул қилинаётгани тузилмамизнинг бу масалага жиддий эътибор қаратиб келаётганидан далолат беради", деди Мирзиёев.

Киритилди: 17:38 21.05.2025. Ўқилди: 1643 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!