Бугун 22 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Исроил яна назоратдан чиқиб кетди

Исроил яна назоратдан чиқиб кетди

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Фаластиннинг Женин шаҳрига ташрифи чоғида бир гуруҳ дипломатларнинг Исроил томонидан ўққа тутилишини кескин қоралади.

Туркия, Женин шаҳрига ташрифи чоғида Туркия Республикасининг Қуддусдаги Бош консуллиги ходими ҳам бўлган бир гуруҳ дипломатни Исроил ҳарбийларининг нишонга олганини кескин қоралади.

Дипломатларнинг ҳаётини хавф остига қўйган ҳужум Исроилнинг халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқларини мунтазам равишда менсимаслигининг яна бир мисолидир.

“Дипломатларга ҳужум нафақат уларнинг шахсий хавфсизлигига, балки давлатлараро муносабатлар асосини ташкил этувчи ҳурмат ва ишонч муҳитига ҳам жиддий таҳдид солади”, — дейилади баёнотда.

Ташқи ишлар вазирлиги ҳужумни зудлик билан тергов қилишни ва айбдорларнинг жавобгарликка тортилишини талаб қилди.

“Биз халқаро ҳамжамиятни бу хавфли ҳаракатни имкон қадар кескин қоралашга ва Исроилнинг жазосиз қолишига барҳам бериш учун аниқ чоралар кўришга чақирамиз”, — дейилади департамент баёнотида.

Киритилди: 23:53 21.05.2025. Ўқилди: 1377 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!